Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бойсунда
13 Ноя
Омбудсманга Сурхондарё вилоятидан 2026 йилнинг 9 ойи давомида жами 1 685 та мурожаат келиб тушган. Шундан 164 таси Бойсун тумани фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
Сурхондарёдаги ёпиқ муассасаларга мониторинг: тиббий кўрик ҳамда
13 Ноя
2026 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Сурхондарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Уларда Омбудсман Девони ходимлари билан бир қаторда сенатор, вилоят депутати ва жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этди.
Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги платформа йўлга қўйилмоқда
13 Ноя
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
11 Ноя
2026 йилнинг 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Рашад Мамедов билан учрашди.
Сирдарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасалар ўрганилди
11 Ноя
2026 йил 6 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Девони ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолларининг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Сирдарё вилоятидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Маҳкумларнинг китоб мутолааси бўйича тест синовлари ўтказилди
10 Ноя
Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва мутолаага бўлган қизиқишни ошириш мақсадида китоб ўқиган маҳкумларни рағбатлантириш тизими жорий этилган.
Самарқандда
09 Ноя
2026 йил 9 ноябрь куни Самарқанд вилоятида “Тенглик ва ҳурмат” лойиҳаси доирасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.
Омбудсман кўмагида она ва қизнинг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилиб, боланинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланди
09 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Тошкент вилоятида яшовчи, фуқаролиги бўлмаган шахс Ж.М. мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узоқ йиллардан буён доимий яшаб келганлик фактини суд орқали белгилашда амалий ёрдам сўради.
Омбудсман таъсир чорасидан сўнг колониядаги шароитлар яхшиланди
07 Ноя
Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 13-сон жазони ижро этиш колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифида мазкур колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, бир қатор камчиликлар аниқланган эди.