Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
27 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш Сирдарё вилояти ҳудудий марказида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ташкил этилди.
Мурожаатдан натижага: Жиззахда фуқароларнинг меҳнат, таълим ва мулк ҳуқуқларини таъминлашга кўмаклашилди
26 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклашга қаратилган чоралар кўрилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик: МДҲ комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
25 Ноя
2026 йил 25 ноябрь куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова онлайн иштирок этиб, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласида маъруза қилди.
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти жамоатчиликка етказилди
24 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги Фармони билан тасдиқланган "«Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури”да Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари фаолияти юзасидан ҳар чоракда жамоатчиликни хабардор қилиш амалиёти назарда тутилган.
ЖИДУдаги “Омбудсман клуби” аъзолари институт фаолияти билан танишди
23 Ноя
2023 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ўртасида юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Мазкур меморандум доирасида университетда “Омбудсман клуби” ташкил этилиб, унинг фаолияти йўлга қўйилган.
Андижондаги тергов ҳибсхонасида тиббий кўрик ва сайёр қабул ўтказилди
23 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул вакиллари ҳамда жамоатчилик гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Омбудсман бошчилигида Самарқанд вилоятидаги ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
20 Ноя
2026 йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Омбудсман ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Самарқанд вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Иштихонда “Омбудсман мактаби”: фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар муҳокама қилинди
20 Ноя
2026 йилнинг 20 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда мазкур туманнинг «Чиғатой», «Зартепа», «Тўпор», «Жўра Маҳмудов», «Муротобод», «Ўзбекистон», «Қўчқор Шамсиев», «Барлос», «Қора қўйли», «Мурод Жўраев» ва «Сафар хўжа» маҳаллаларида яшовчи 200 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Мурожаатдан натижага: Субсидия бўйича қарздорлик фуқародан чиқарилди ва асоссиз кредит муаммосига ечим топилди
19 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, мурожаатларда кўтарилган муаммоларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.