Мурожаатда айтилишича, 2016–2018 йилларда Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг стоматология шифокори хонасида хамшира лавозимида меҳнат қилаётган ва 2021 йилда бола парвариши таътилидан қайтган хамширага раҳбарият томонидан бошқа ходимнинг ўрнига ўриндошлик асосида ишга ўтиши таклиф қилинган. Поликлиника бош шифокори, хамшира рози бўлмаса-да, уни ўриндошлик асосида бошқа ишга қабул қилинишини талаб қилган.