Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузурида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ҳамда ушбу жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мунтазам равишда мониторинг ташрифларини амалга ошириш лозимлиги қайд этилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Қийноқларнинг олдини олиш фаолиятига кўмаклашувчи сектор ходимлари ва жамоатчилик гурухи аъзолари томонидан Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги 29-сон, Зафарабод туманидаги 30-31–сон Манзил колониялари, Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани ИИО ФМБ Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги 39-сон, Гулистон туманидаги 40-сон Манзил-колонияларига, шунингдек, Ховос шаҳридаги 8-сон Тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг 26 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигидаги экспертлик гуруҳи ва ОАВ иштирокида Тошкент шаҳридаги 23-сон маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхонага мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида Омбудсман зиммасига ҳаракатланиш чекланган ёпиқ муассасаларда қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича мониторинг ташрифларини амалга ошириш ва бу ҳақда Парламентга ҳар чоракда ахборот тақдим этиш белгиланган.
Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги Минтақавий вакили Муродулла Нормуродов вилоятнинг Косон шаҳридаги 10-сонли жазони ижро этиш колониясига бориб, маҳкумларнинг яшаш шароитларини ўрганди.