2022 йилнинг 30 июль куни Самарқанд шаҳрида Ипак йўли халқаро туризм университетида Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ижтимоий иш мактабларининг Миллий Ассоциацияси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) ҳамкорлигида Каритас Германия Ассоциациясининг Тожикистондаги филиали томонидан амалга оширилаётган “Ижтимоий ишнинг профессионализацияси - ижтимоий хизматлар сифатининг кафолати” мавзусида Ёзги мактаби тантанали равишда ўз ишини бошлади. 5 августга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган ёзги мактабда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги университетларининг ижтимоий иш кафедраси ўқитувчилари, лойиҳа ҳамкорлари ва тренерлар иштирок этишди.