ЮНИСЕФ ва Болалар омбудсмани ташаббуси билан “Ўзбекистонда миграция таъсиридан жабрланган болаларга COVID-19нинг болалар ҳуқуқларига таъсирини баҳолаш” тадқиқоти амалга оширилди. Ушбу Бола ҳуқуқларига таъсирни баҳолаш (БҲТБ) Болалар омбудсмани бошчилигида Бола ҳуқуқлари бўйича масъул бўлган Европа тармоғи (БҲМЕТ) томонидан тайёрланган Умумий асосий концепцияни ва БҲТБни мослаштириш бўйича миллий маслаҳатчини жалб қилган ҳолда, миграция таъсиридан жабрланган болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш, уларнинг ушбу ҳуқуқларига бўлган таъсирини ўрганиш учун пандемиянинг дастлабки босқичларида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар, ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунлар, сиёсатлар, бюджет қарорлари, COVID-19 билан боғлиқ дастурлар ва хизматларни кўриб чиқиш учун ўтказилди.