Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2022 йилнинг 9 ойида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 297 та мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг 9 ойида 120 та, 2020 йилнинг 9 ойида 68 тани ташкил этган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 26 июнда “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 2021 йил давомида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 177 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2020 йил якунларига кўра 76 тани ташкил этган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари томонидан гаупвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм ва мажбурий даволаш муассасаларида қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш бўйича мониторинг ташрифларини ўтказиш белгиланган.
Жорий йилнинг 23–25 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигидаги жамоатчилик гуруҳи аъзолари, сенатор, Омбудсманнинг минтақавий вакили Хоразм вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда қийноққа солиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида мониторинг ташрифларини ўтказди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва жамоатчилик гуруҳи томонидан миллий превентив механизм доирасида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоятига ўтказилган мониторинг ташрифининг иккинчи кунида дастлаб 7-сон тергов ҳибсхонаси кўздан кечирилди.