2024 йилнинг 10 декабрь куни Омбудсман жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Хоразм вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонасидаги шароитлар, маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатилиши, иситиш тизими ва бошқа ҳолатлар ўрганилди. Мониторинг доирасида вояга етмаганлар ва аёллар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди ҳамда маҳбусларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди.