Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2025 йил 26–27 август кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигида ва унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Андижон вилоятида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
2025 йилнинг 26 апрель куни Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари дастлаб, Нурота “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширишди. Унда шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси, туман ва вилоят кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
2025 йилнинг 24 апрель куни Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Навоийдаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Бугун, 2025 йилнинг 14 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага мониторинг ташрифини амалга оширди. Ушбу касалхонада ўтган йилнинг июль ойида Омбудсман тавсиясига кўра, 50 ўринли аёллар бўлинмасининг очилган эди. Ташриф давомида ушбу бўлинмага замонавий мед техникалар олиб келингани ва маҳкумаларга барча тиббий шароитлар яратилганига гувоҳ бўлинди.
2024 йилда Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 23 422 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 2747 таси махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари, интизомий қисмлар, мажбурий даволаш муассасаларидаги шахслардан ва уларнинг вакилларидан юборилган.