Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Конституция ўзида инсоннинг халқаро умумэътироф этилган асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида жамлаган ва олий юридик мақомга эга ҳужжатдир.
Ижтимоий тармоқларда “Ҳайвон ҳам боласини бундай хўрламаса керак” хабари остида Самарқанд вилояти шифохоналаридан бирида содир бўлган она ўз касалманд боласини аёвсиз калтаклаётгани ҳолати тасвирланган видео тарқалди. Ундан сўнг ахборот телеграмм каналида “Ваҳший она” аёл боласини калтаклаётгани акс этган видеолавҳа юзасидан воқеа жойидан журналистик суриштирув деб номланган видео тарқалди. Ҳар иккала видеода гувоҳларнинг бирортаси жабрланаётган болани қутқазишга ҳаракат қилмаганини фақатгина видеога олиб ўтирганлигини кўришимиз мумкин. Албатта бу таажжубланарли ҳолат.
Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг демократик ва инсонпарварлик хусусиятларидан бири бу - инсонга бўлган муносабат, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётганлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳам кўпгина мамлакатлар тарихий ривожланиш жараёнида инсон ҳуқуқларига оид ўз қонунлар тизимини яратган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан халқимиз фаровонлиги йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиши натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатланмоқда, ҳар бир фуқаро ва оила фаровонлиги ошиб, қонун устуворлиги таъминланмоқда.
Инсон қадрини юксалтириш – бу кенг қамровли тушунча бўлиб, у барча йўналишларда турлича талқин ва ёндошувлар асосида амалга оширилади. Тараққиёт стратегиясида эса бу вазифа энг аввало, қуйи бўғин ҳисобланган маҳаллалардан бошлаб, жамоатчилик, давлат органлари ва Парламент миқёсида бажарилиши белгиланмоқда.