Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси таъсис этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди
Жорий йилнинг 13 май куни Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциациясини таъсис этилганлиги муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этди.

Шунингдек, матбуот анжумани Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон омбудсманлари, Туркия Парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон омбудсманлари томонидан мазкур Ассоциацияни таъсис этилиши бугунги кунда Туркий тилли давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, матбуот анжуманида иштирок этган Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим мазкур Ассоциация таъсис этилганлиги муносабати билан барчани табриклаб, дунёда кўплаб глобал ва минтақавий тузилмалар мавжудлигини қайд этиб, ушбу платформа туркий халқларнинг ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси таъсис этилганлиги эса ҳамкорликда олиб бораётган ишларимизнинг мантиқий давоми эканлиги таъкидланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Ахборот хизмати