Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Референдум ўтказувчи комиссия аъзоларининг малакасини ошириш бўйича ўқув тренингларда Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили иштирок этди
Жорий йилнинг 5-6 июль кунлари Навоий Давлат педагогика институтида ташкил этилган ҳудудий семинар машғулотларида Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шуҳрат Жўраев иштирок этди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йилда ўтказиладиган референдум илк маротаба “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонунига киритилган янги қоидалар асосида ўтказилади. Шу нуқтаи назардан ушбу муҳим сиёсий тадбирни қонунчилик, умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро стандартлар асосида юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил этишда Референдум ўтказувчи комиссия аъзоларининг ҳамда унинг иштирокчиларининг малакасини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Семинарда Референдум тайинлаш ҳуқуқи, унда иштирок этиш ва ўтказишнинг асосий принциплари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Шунингдек Марказий сайлов комиссия қарори билан тасдиқланган Концепцияга асосан каскад усулида ўтказиладиган ўқув-услубий семинарларнинг мазмун-моҳияти ва улардан кўзланган натижалар хусусида маълумот берилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари