Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Котибияти ходимлари малака ошириш курсларини тамомлашди
Ўзбекистондаги шиддат билан кечаётган янгиланиш жараёнлари давлат хизматчиларининг билим ва кўникмаларини ўзгараётган шароитларга мослаштириш, уларнинг профессионал ривожланишига янгича ёндашишни талаб этмоқда. Хусусан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ходимлари ҳам мурожаатлар билан ишлаш, қийноқ ҳолатларини бартараф этиш, қонун ижодкорлиги, халқаро алоқалар йўналишларида ўз касбий малакаларини доимий равишда такомиллаштириб бориш имкониятига эга бўлишлари зарур.

Айни жиҳатдан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти раҳбар ва масъул ходимларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш бўйича “Омбудсман Котибияти ходимларининг малакасини ошириш” қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.

2022 йилнинг 26 май-1 июнь кунлари онлайн форматда ташкил этилган мазкур ўқув курсларида ходимлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий механизмлар, қийноқлар ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш тизими: миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий стандартлар, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда ундаги асосий янгиликларнинг мазмун-моҳияти ва шу каби бошқа мавзуларни ўзлаштиришди. Малака ошириш курси якунида ходимларга сертификатлар топширилди.

Янги билимларни ўзлаштириш ўз навбатида иш самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд имкониятларни тизимлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш имкониятларини оширади.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати