Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили тергов ҳибсхонасида сайёр қабул ўтказди
2022 йилнинг 8 апрел куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг)  Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили  Муродулла Нормурадов Қарши шахридаги 5-сон тергов  ҳибсхонасига сайёр қабул ўтказди.

500 ўринга мўлжалланган тергов ҳибсхонасида  8 апрел  ҳолатига кўра, 494 нафар маҳбус сақланаётган эди. Улардан  464 нафари эркак, 23 нафари аёл ва 7 нафари вояга етмаган шахсларни ташкил этади. Бундан ташқари 20 нафар маҳкум хўжалик ишларига жалб этилгани аниқланди.

Сайёр қабул давомида минтақавий вакил тергов ҳибсхонасида сақланаётган судланувчилар камераларини кўздан кечириб, улар билан суҳбатлашди ва ҳуқуқий тушунчалар берди. Жамоавий суҳбатларда якка-якка тарзда мурожаат қилишни истаган 16 нафар маҳбус билан алоҳида суҳбат уюштирилди.

5-сон тергов ҳибсхонасида овқатланиш ва даволаниш шароитлари ҳам ўрганилганда, тергов ҳибсхонанинг тиббиёт бўлимида 16 нафар судланувчи борлиги ва уларнинг кўпчилиги қон босими кўтарилиши сабабли даволанаётгани аниқланди. Ҳибсхонадаги дори-таъминоти кўздан кечирилганда камчиликлар аниқланмади.

 Сайёр қабул якунларига кўра жами 62 нафар шахс билан яккама-якка ва жамоавий суҳбатлар ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати