Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аҳоли илтимосига кўра, Самарқанд шаҳридаги “Сўғдиёна” МФЙда Омбудсман минтақавий вакилининг сайёр қабули ташкил этилди
2023 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакилининг Диёр Ҳусанов Самарқанд шаҳридаги “Сўғдиёна” МФЙда сайёр қабул ўтказди.

Қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди. Уларда электр таъминотидаги узилишлар ва трансформаторларни янгилаш, газ қувурларини тозалаш, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар, ширкат томонидан кўп қаватли уйларда амалга оширилган таъмирлаш ишларидаги камчиликлар, моддий ёрдам олиш ҳамда тиббий кўрикдан бепул ўтказиш каби масалалар кўтарилди.

Жумладан, фуқаро К.З. ушбу маҳаллада яшовчи  ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига маданий хордиқ олишларини ташкил этиш масаласида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат вилоят ҳокимлиги ва Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда ҳал этилди. Шу куннинг ўзида 52 нафар нуроний, темир дафтарда турган аёллар ва ёшлар Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилоят ўзбек давлат мусиқали драма театрига олиб борилди.

Қолган мурожаатлар ҳам Омбудсман минтақавий вакили назоратига олинди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати