Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили ёрдамида Мурувват уйидаги эркакларга ID-карталар топширилди
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи раҳбарияти ушбу муассасада яшовчи ногиронларнинг айримларига шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиб беришда ёрдам сўраб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилган эди. Чунки, мазкур муассасада кўп йиллардан буён парваришланиб келинаётган 7 нафар шахс мустақил равишда мулоқот қилиб, ўз фикрини баён этиш имкониятига эга эмас.

Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова ушбу мурожаатни назоратига олиб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилди. Натижада 7 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ID-карталар расмийлаштирилди.

Омбудсманнинг Бухоро минтақавий вакили, Давлат божхона қўмитаси вилоят бошқармаси ва ИИБ билан ҳамкорликда Қоракўл туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган эркаклар учун интернат уйида ташкил этилган тадбирда ID-карталар ўз эгаларига топширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати