Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Босимга учраган ўқитувчи мурожаати ижобий ҳал этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили номига Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро О.Қ.дан иш фаолиятида меҳнат ҳуқуқларининг бузилаётгани бўйича мурожаат келиб тушди. Тумандаги мактаблардан бирида математика фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритадиган мурожаатчининг сўзларига кўра, шу мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари иш бошлаганидан буён йиғишларда уни обрўсизлантиришгат ҳаракат қилиб келган ва унга босим ўтказиш орқали дарс соатларини ўз танишларига ўтказиб берган.

Фуқаро О.Қ.нинг мурожаати назоратга олиниб, вилоят Халқ таьлими бошқармаси билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида директор ўринбосарининг иш фаолиятида қатор камчиликларга йўл қўйилгани аниқланиб, мурожаатчидан қонунга зид равишда олинган ўқув соатлари ўзига қайтарилди.

Бугунги кунда мактаб директори ўринбосари эса, эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати