Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистоннинг болалар ва аёлларни низоли ҳудудлардан олиб келиш ва уларни жамиятга мослаштириш бўйича тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилмоқда
2022 йилнинг 15 декабрь куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова БМТнинг Болалар ташкилоти ЮНИСЕФнинг консультанти Розали Лорд билан учрашди.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад низоли ҳудудлардан қайтариб олиб келинган фуқароларни репатриация ва реабилитация қилиш, аёллар ва болаларни жамиятга интеграциялаш ва мослаштириш борасидаги тажрибани ўрганишдан иборат.

Бу соҳада кўплаб хорижий давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан, ўтган йили Бола ҳуқуқи бўйича вакил томонидан онлайн платформа яратилди. Бунда турли давлатлар бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича, айниқса, уруш ва нотинчликлар бўлаётган ҳудудларда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тажрибалар ўрганилиб, таҳлил қилинди. Эътиборли жиҳати мазкур амалиёт биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда амалга оширилди. “Меҳр” операцияси давомида болалар ва аёлларни низоли ҳудудлардан олиб келиш билан бирга, уларни реабилитация қилиш, жамиятга мослаштириш борасида бир қатор давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилади.

Учрашувда Болалар омбудсмани ЮНИСЕФнинг консультанти Розали Лордни ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган болаларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилаётгани, уларнинг жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилгани, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилгани, бу ишларни амалга оширишда Давлат органлари, манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан олиб борилган тизимли ишлар ҳақида таништирди.

Ўзаро мулоқот давомида Алия Юнусова меҳмонларни сўнгги йилларда бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар, жумладан 2019 йилда Болалар Омбудсмани лавозимини жорий этилгани ва унинг фаолият йўналишлари билан таништирди.

Мурожаатлар билан ишлашда масалани тизимли равишда ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Чунки, болалар доимий ҳимояга муҳтож қатлам ҳисобланади. Бир бола дуч келган муаммога бошқа болалар тўқнашмасликлари учун ҳам масалани ҳар томонлама ўрганиб, муаммони тизимли ҳал этиш бўйича ўз таклифларимизни тегишли давлат органларига юборамиз. – деди Болалар Омбудсмани Алия Юнусова.

ЮНИСЕФнинг консультанти Розали Лорд томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари бўйича олиб борилган ўрганишлар юзасидан якуний ҳужжат ишлаб чиқилиши билдирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари