Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиққанлиги бўйича хабарга Болалар Омбудсмани расмий муносабат билдирди
2022 йилнинг 7 ноябрь куни Militsiya_Uzb Телеграм каналида “Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиққани айтилмоқда” сарлавҳаси остида хабар эълон қилинди.

Унда шу йилнинг 17 октябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган “ИИБнинг вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”дан Учкўприк тумани Султон МФЙда яшовчи 9-синф ўқувчиси А.Р.нинг вафот этгани айтилган.

Мазкур ҳолат Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) назоратига олиниб, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилинди.

Ҳозирда муассасадаги мавжуд ҳолат Болалар Омбудсмани иштирокида ўрганилаётгани ва бу ҳақда жамоатчилик хабардор қилиниши маълум қилинади.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари