Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
2022 йилнинг 4 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролар қабулини ўтказди.

20 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида меҳнат қонунчилиги, пенсия, уй-жой, суд жараёнларида Омбудсман вакилининг иштирокини таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Қабул давомида олинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишга киришилди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

 

Янгиликлар категориялари