Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг тарбия колонияларидаги ўрганишлари
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг 2022 йил иккинчи ярим йиллик иш режасининг 6-бандида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар , ихтисослаштирилган ўқув тарбия муассасалари ва тарбия колониялари фаолиятида бола ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш белгиланган.

Шунга кўра жорий йилнинг 23 август куни Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили, Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирликларининг вакиллари билан Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Биринчи минтақавий худуд 24-сон Тарбия колонияси ҳамда Чиноз туманида жойлашган Республика қиз болалар ўқув тарбия муассасасида мониторинг ўтказишди.

Биринчи минтақавий ҳудуд 24-сон Тарбия колонияси ходимларининг асосий вазифаси жазо муддатини ўташ учун келтирилган маҳкумлар(тарбияланувчилар)ни аҳлоқан тарбиялаш, тарбиянинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда уларни жамиятга соғлом фикрли шахс сифатида қайтаришдан иборатдир. Бунда ходимлар биринчи навбатда уларни таълимга жалб этиш, касб-ҳунарга ўргатиш, иш билан таъминлаш ҳамда бўш вақтларини турли тўгараклар ёрдамида банд этиб, тарбиявий таъсир чораларини кўришлари лозим бўлади. Республикада ягона бўлган Тарбия колониясида олиб борилаётган ишлар ҳам айнан шу йўналишларга қаратилган. Бугунги кунда тарбия колониясида тарбияланувчилар сони –93 та. Афсуски, 2019, 2020, 2021 йилларга нисбатан жиноят содир этган болалар сони ошган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 16 апрелдаги 318-сонли қарорига асосан колонияда қошида Зангиота тумани халқ таълими бўлимининг филиал мактаби ташкил этилган.

Колонияга келтирилган ҳар бир тарбияланувчи синфларга тақсимланиб, уларга ҳозирги кунда 13 нафар педагог таълим бериб келмоқда.

Тарбия колониясидаги ўқувчиларни китобхонликка тарғиб қилиш мақсадида кутубхонадан куннинг соат 08:00 дан соат 18:00 га қадар тарбияланувчилар китоб мутолаасига келишлари ташкиллаштирилган.

Колония тарбияланувчилар таъминоти юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 07 июль кунидаги 184-сонли қарори талаблари асосида озиқ-овқат ва кийим кечак маҳсулотлари билан таъминланган.

“Шарқ гавхари текстил” ДУК томонидан тузилган шартномага асосан, тарбияланувчиларга мактаб формаси тикиб берилган.

Тарбияланувчиларни бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўкқитиш мақсадида Касб-ҳунар маркази фаолият юритмоқда.

Тарбияланувчилар учун мўлжалланган ошхона замон талабларига жавоб берадиган ошхона жиҳозлари, электропечь, керамика қозонлари, стол стуллар билан таъминланган. Тарбияланувчиларни овқатлантириш санитария қоида ва меъёрлари асосида ташкил қилинмоқда.

Тарбияланувчилар учун колония ички ҳудудида футбол стадиони ва замонавий кўринишдаги амфитеатр қуриб битказилиб, турли турли спорт ўйинлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Тарбияланувчилар учун мўлжалланган ётоқхона биноси ва узоқ муддатли учрашув биноси қурилиш–монтаж ишлари, пардозлаш ишлари якунланиб, тарбияланувчилар кубрик типидаги янги туркумларга жойлаштирилган.

Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасида 142 та тарбияланувчилар мавжуд. Тарбияланувчилар учун ётоқхона, ошхона, шахсий гигиена хоналари амалдаги талабларга жавоб бермайди. Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси учун мослаштирилаётган собиқ коллеж биносининг таъмирлаш ишлари тезликда якунланиб, болаларни зудлик билан янги бинога кўчириш борасида масъулларга ва тегишли идораларга тавсиялар берилди ва назоратга олинди.

Янгиликлар категориялари