Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Конституция лойиҳасини тайёрлашга масъул қўмита аъзолари билан учрашишди
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги ўрганишлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари билан учрашишган эди.

Мазкур учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва унда сайловчиларнинг иштироки, лойиҳадаги тегишли моддаларнинг тарғиботи қай даражада ўтказилгани бўйича маълумотлар олинган эди.

Жорий йилнинг 3 август куни, мазкур учрашувнинг мантиқий давоми сифатида Комиссия аъзолари Конституция лойиҳасини тайёрлашга масъул Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари аъзолари билан учрашишди.

Ўзаро мулоқот давомида Конституция лойиҳаси тайёрланиши ва унинг умумхалқ муҳокамасини ўтказишда амалга оширилган барча босқичлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилди. Хусусан, депутатлар томонидан ҳудудларга чиқилган ҳолда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда фуқаролар иштирокида қатор учрашувлар ташкил этилиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилган.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон Конституциясини ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси халқ муҳокамасига 26 июндан 5 июльгача муддатга қўйилган бўлишига қарамай фуқаролардан келаётган таклифларнинг кўлами эътиборга олиниб, ушбу муддат бир неча маротаба узайтирилган, шу кунга қадар фуқаролардан 150 мингдан ортиқ мурожаатлар қабул қилинган.

Ўзаро мулоқот давомида комиссия аъзолари томонидан кўтарилган масалалар атрофлича очиб берилди

Шунингдек учрашув доирасида Комиссия аъзолари фуқаролар таклифларини тақсимлаш, ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ ҳамда Конституциявий комиссия Матбуот хизмати гуруҳи фаолияти билан ҳам танишишди.

Учрашувда тарғибот материаллари ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида кенг ёритиб борилгани айтилди.  

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати 

Янгиликлар категориялари