Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича ёзувчи ва шоирларнинг фикрлари ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари адиблар билан суҳбатлашиш, бўлиб ўтган воқеалар бўйича улар фикрларини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасига ташриф буюришди.

Маълумки, халқнинг ўй-фикрлари, қарашлари ва уларни қийнаб келган масалалар ушбу ҳудудда қалам тебратаётган адиб ва ёзувчиларнинг асарларида акс эттирилади. Улар аҳоли билан мунтазам мулоқот қилиб, ҳаётий асарлар ёзишга интилишади. Шу нуқтаи назардан Комиссия аъзолари Қорақалпоғистоннинг ёзувчи ва шоирлари билан учрашув ташкил этилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда адиблар фикрлари тингланди. Уларнинг фикрича бўлиб ўтган намойишлар кутилмаганда содир бўлган ва эндиликда бунга асло йўл қўйиб бўлмайди. Ёзувчи шоирлар  ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар борлиги ва бунда ёзувчи ҳамда шоирларнинг ҳам ўрни муҳим эканини таъкидлашди.

Шунингдек, адиблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан Қорақалпоғистонга ташрифи ўз вақтида кўрилган чора бўлганини қайд этишди.

Учрашувда ёзувчи шоирларнинг бўлиб ўтган воқеалар бўйича фикрлари тингланди. Олинган маълумотлар Комиссиянинг якуний хулосасида акс этади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати