Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман фуқаролар қабулини ўтказди
2022 йилнинг 30 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

100 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида суд-ҳуқуқ, пенсия, уй-жой, бандлик, ижтимоий ёрдам, алимент, кредит ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушиб, назоратга олинди. Баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Омбудсман шу куни шахсий қабулига келган барча фуқароларни қабул қилди.

Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мутахассислари томонидан белгиланган жадвал асосида душанба – жума кунлари соат 10:00 дан 13:00 гача ва 15:00 дан 17:00 гача фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

Манзил: 100027, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов шох кўчаси 16А-уй

Ишонч телефони: 1096

Электрон почта: info_ombudsman.uzb@umail.uz

Расмий сайт: www.ombudsman.uz

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари