Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Алия Юнусова Юридик клиника «Street Law» жамоаси билан биргаликда туғилишни қайд этишнинг миллий ва халқаро амалиёти масаласини кўриб чиқди.
Маълумки, 2021 йил давомида «Street Law» Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш масаласини кўриб чиқди ва шу орқали суд тизими фаолиятидаги, хусусан, болалар ҳуқуқлари билан боғлиқ камчиликларни аниқлади. Эндиликда «Street Law» туғилганликни қайд этиш тизимини текширишни бошлайди. Бу орқали эса ваколатли органлар томонидан йўл қўйилган хатоларни аниқлаб, боланинг кейинги ҳуқуқларининг бир қатор бузилишига олиб келиши мумкин бўлган оқибатлар олдини олади.