Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Туркиядаги юртдошларимиз муаммоларини ўрганди
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида ташкил этилган учрашувда дастлаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, Омбудсман институти фаолияти, унинг қонунчилик баъзаси ва ваколатлари ҳақида ватандошларга маълумот берилди.

Мулоқот давомида 50 нафардан ортиқ юртдошларимиз бугун Туркия Парламентининг бош Омбудсмани билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолангани ва унинг доирасида Туркияда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қийнаган масалаларни бартараф этиш чораларини кўриш белгилаб олингани ҳақида хабардор қилинди.

Ҳамюртларимиз билан ўтказилган учрашув давомида улар Омбудсман ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчисига таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, фуқароликни расмийлаштириш, тил ўраниш курсларини ташкил этиш каби масалаларда мурожаат қилишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати

 

Янгиликлар категориялари