Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
24-сон тарбия колониясида “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган кун” муносабати билан театр ташкил этилди
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари – Болалар Омбудсмани билан ҳамкорликда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича тадбирларни амалга ошириш” мақсадида, ИИВ ҳузуридаги ЖИEД биринчи минтақавий худуд 24-сон тарбия колониясида “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган куни ” муносабати билан Ханс Кристиан Андерсен қаламига мансуб, катталар учун ёзилган “Қиролнинг янги либоси” ҳажвий спектакли асосида тарбияланувчилар иштирокида саҳна асари яратилди. Ушбу спектакль “Ўзбекистон ёш томошабинлар театри” томонидан саҳналаштирилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ёшлар билан маънавий-маърифий ишларни олиб боришни ташкиллаштириш, ёш профессионаллар ўртасида мустаҳкам ва узоқ муддатли ижодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, янги авлод театр ижодкорлари кучи билан янги театр жамоатчилигини яратишга кўмаклашиш ва тарбиявий аҳамиятга эга театр намойишларини кўпроқ ташкил этиш ва ёшлар орасида кенг тарғиб қилишдан иборат.

Янгиликлар категориялари