Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман: Ходимларга ойлик маошлари ўз вақтида берилиши шарт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи фуқаро Ҳ.А. томонидан иш ҳақи берилмаётгани бўйича мурожаат келиб тушди.

Мурожаат муаллифининг сўзларига кўра,  “Жиззах сув таъминоти” МЧЖнинг Фориш тумани  филиали ходимларига уч ой давомида иш ҳақларини бермасдан келган. Ишчилар ойлик маошларини талаб қилишганида эса туман ва вилоятдаги бош ҳисобчилар ташкилот кредит олгани сабабли шундай ҳолат юзага келгани тушунтирилади.

Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161 моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олингач, ҳодимларнинг уч ойлик маошлари тўлаб берилди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, ҳозирда ишчиларга иш ҳақлари муддатидан кечиктирилмаган ҳолда тўланмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати

Янгиликлар категориялари