Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ИШ ҲАҚИНИ ОЛОЛМАЁТГАН МАҲКУМЛАР МАСАЛАСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот туманидаги 27-сон манзил колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, посилка, йўқлов, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиш ҳамда меҳнат қилиш шароитлари ўрганилди.

Аниқланишича, ушбу муассасадаги шарт-шароитлар деярли қониқарли даражада, лекин, меҳнат қонунчилигига зид баъзи ҳолатлар мавжуд. Жумладан, муассасада жазо муддатини ўтаётган 100 дан ортиқ маҳкумлар Нукус туманидаги ғишт заводларидан бирида меҳнат қилиб келмоқда. Лекин, уларга жорий йилнинг март-май ойлари учун ханузгача иш ҳақлари берилмаган.

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили Зухра Реймованинг аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошларини тўлаб берилишига эришилди.

Шунингдек, Минтақавий вакил маҳкумлар билан суҳбат давомида уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Омбудсманга мурожаат қилиш тартиби ва усуллари ҳақида маълумот берди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати

Янгиликлар категориялари