Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ўринбосари - бола ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакили ва СОС Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди
2020 йилнинг 7 октябрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ва СОС Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Меморандум доирасида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш, ушбу соҳада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий йўналишларида тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ҳамкорлик турли ҳил йўналишларда, жумладан жамиятда аҳолининг бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш борасидаги ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, қонуннийликни мустаҳкамлаш ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш борасида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларини ўрганиш бўйича малакали мутахассисларни жалб қилиш; фуқаролар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш соҳасида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ҳамкорликда ташкил этиш ва мазкур соҳада ўзаро ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш бўйича амалга оширилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати

Янгиликлар категориялари