Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган масала ижобий ҳал бўлди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га фуқаро Ш.Л. қариялар уйига жойлаштириш масаласида мурожаат қилди.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, бошпанаси йўқлиги сабабли у 2006 йилдан бери  кўчада яшайди ва шу сабабли соғлиғи анча ёмонлашган.

Омбудсман ходимлари томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Фуқаро Ш.Л. «Ўзбекистон  темир йуллари» поликлиникаси ҳовлисидаги ўриндиқлардан топилди. У билан суҳбатлашиб қаерда тунаши va овқатланиш шароитлари ўрганилди. Аниқланишича, авваллари шаҳар ташқарисидаги уйлардан бирида қўриқчи бўлиб ишлаган, лекин уй эгаси турар-жойини сотгани сабабли фуқаро Ш.Л. кўчада қолган. Мурожаатчининг қариндошлари ва болалари йўқ, ўзи эса кексайиб қолган.

 

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Қабул қилинган ҳужжатларга асосланиб, Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига мурожаат қилиб, фуқаро Ш.Л.ни қариялар уйига жойлаштиришда амалий ёрдам сўралди.

Натижада мурожаатчи Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Саховат " интернат уйига жойлаштирилди.

2022 йил 27 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили интернат уйига бориб, фуқаро Ш.Л. билан суҳбатлашди.  

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати