Омбудсман бошчилигидаги эксперт гуруҳи аёллар колониясига боришди
Хабарингиз бор, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ билан биргаликда мунтазам равишда жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларга инсон ҳуқуқларининг таъминланиши мониторинг ташрифлари амалга ошириб келинмоқда.
Навбатдаги мониторинг жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасига уюштирилди.
1600 ўринга эга бўлган Республикада ягона аёллар жазони ижро этиш муассасасида ҳозирда 500 нафардан ортиқ маҳкумалар сақланмоқда. Уларнинг 3 нафари вояга етмаганлардир.
