Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ЖИДУда ташкил этилган Омбудсман клуби аъзолари институт фаолияти билан танишди
07 Май
2025 йил 7 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Халқаро ҳуқуқ” йўналишида таҳсил олаётган талабалардан иборат Омбудсман клуби аъзолари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибиятига ташриф буюришди.
Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасида тиббий кўрик ҳамда сайёр қабул ташкил этилди
07 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Сурхондарёда бир қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
06 Май
2025 йилнинг 5-6 май кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Котибияти ходимлари ҳамда унинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Сурхондарё вилоятидаги бир қатор пенитенциар муассасаларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Таҳлил ва очиқ мулоқот: Сурхондарёда аҳоли мурожаатлари асосида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди
06 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2024 йил давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, энг кўп мурожаатлар юборилган учта ҳудуддан бири — Сурхондарё вилояти ҳисобланади. Жумладан, ушбу ҳудуддан 2117 та мурожаат келиб тушган бўлиб, энг кўп мурожаатлар яъни 308 таси Денов тумани фуқаролари томонидан йўлланган. Уларда асосан турар жой, коммунал хизматлар, ёшлар ва аёллар бандлиги, мулкий низолар ва фирибгарлик ҳолатлари кўтарилган.
Podrobno.uz сайтида чоп этилган компенсация тўланмаганига оид хабар юзасидан муносабат
06 Май
2025 йил 5 май куни Podrobno.uz сайтида “Инвалид из Карши доверился властям и остался без жилья и компенсации” номли хабар сарлавҳаси остидаги хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди ва ўрганилмоқда.
Омбудсман Фарғонадаги ғишт заводларини экологик текширувдан ўтказиш бўйича хулоса киритди
06 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаролар экологик ҳуқуқларининг бузилаётгани бўйича мурожаат қилишди. Унга кўра, 17 йилдан буён тумандаги “Турсунзода” фермер хўжалигига қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехидан атмосферага зарарли моддалар ва ҳидлар тарқалмоқда. Бу эса нафақат саломатликка, балки аҳолининг томорқасидаги мевали дарахт ва сабзавотларнинг ҳосилига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Навбатдаги тиббий кўрик Термиздаги 9-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун ташкил этилди
05 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили 9-сон тергов ҳибсхонасига амалга оширган мониторинг ташрифларида маҳбуслардан соғлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди.
Тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини бузган масъулларга нисбатан чоралар кўрилди
03 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девони томонидан Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи бир гуруҳ ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ тўланмагани бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди.
Айрим оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга муносабат
02 Май
2025 йил 1 май куни баъзи оммавий ахборот воситаларида Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш колонияларига амалга оширган мониторинг ташрифларида маҳкумлар билан учрашилмаганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар жамоатчиликни чалғитувчи ва нотўғри ахборотларга асосланган.