Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Tag: ИИВ
Омбудсман: Собиқ ИИВ ходимаси 8 йилдан сўнг лавозимига тикланди
Хуршида Джалилова 2020 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман)га мурожаат қилиб, ноҳақ ишдан бўшатилганини билдирган эди.
Омбудсман Бухоро вилоятида бўлиб, инсон ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолатини ўрганди
Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасида Омбудсман зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса ҳудудлардаги инсон ҳуқуқларини таъминланиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигидаги эксперт гуруҳи жорий йилнинг 25-27 март кунлари Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузурида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш, ушбу гуруҳлар фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ва мунтазам ёритиш вазифаси юклатилган.
Омбудсман бошчилигидаги навбатдаги мониторинг 22-сонли жазони ижро этиш муассасасига амалга оширилди
Жорий йилнинг 5 май куни Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан навбатдаги мониторинг ташрифи Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига амалга оширилди.
Омбудсман: собиқ ИИВ ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари тикланди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, жумладан ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Бу мурожаатлар ўрганилиб, қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли давлат идораларига Омбудсманнинг асослантирилган хулосалари ва сўров хатлари киритилиши натижасида кўплаб мурожаатчилар ишга тикланган.
Тошкент вилоятидаги 44 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномаларини қўллаш ҳақида судга илтимоснома юборилди
2022 йилнинг 1 июнь куни 7-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини қўллаш масаласидаги мурожаатлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов иштирокида кўриб чиқилди.
Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ–6312-сонли Фармонида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашдаги энг устувор вазифаси этиб белгиланган.
Жазони ижро этиш департаменти тизимида хизмат қилаётган ходимлар учун ўқув машғулоти ташкил  этилди
2023 йилнинг 07 январь куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди. Олтинчи минтақавий ҳудудга кирувчи Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркиби учун ташкил этилган тадбирга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова таклиф қилинди.