- Bosh sahifa
- Internet qabulxona
- Savol berish
Savol berish
Murojaatlarni yuborish qoidasini
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) сайти меҳмони
Фуқароларнинг мурожаатига асосан уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) сайтида махсус “Интернет – қабул” бўлими очилди.
Интернет – қабул – бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)га фуқароларнинг электрон шаклдаги мурожаат этишига, мурожаат этишнинг ёрдамчи усулига, шунингдек ариза ва шикоятлар юбориш юзасидан Сизни қизиқтирган саволларга жавоблар олишнинг қўшимча имконият берувчи махсус қисм.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) сайтига юборилган электрон шаклдаги мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) Котибиятига келиб тушади ва 2004 йилнинг 27 август санасида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Қонун асосида кўриб чиқилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил шикоятларни кўриб чиқади::
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг
- Вакил учинчи шахсларнинг шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларнинг муайян бир киши ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги устидан берган шикоятларни, башарти уларнинг бунга розилиги бўлса.
Вакил арз қилувчига ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил давомида берилган шикоятларни кўриб чиқади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили кўриб чиқмайди:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) номига ёзилмаган мурожаатларни;
- Суднинг ваколатига кирадиган шикоятларни;
- Аноним мурожаатларни;
Вакилга берилган шикоятлар учун давлат божи ундирилмайди.
Давлат органларига мурожаат этишда ҳуқуқларини суистемол қилишга йўл қўйилмасликка эътибор қаратишни сўраймиз ва бунинг учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.
Агар мурожаатда келтирилган маълумотлар ўрганиб чиқилиши жараёнида ёлғон эканлиги маълум бўлса, етказилган зарар фуқародан суд орқали ундирилади.
Илтимос электрон шаклдаги мурожаатни юборишдан олдин қуйидаги малумотлар билан танишинг:
- Электрон мурожаатни юборишдан олдин анкетани диққат билан ва тўғри тўлдиринг.
- Мурожаатингизга жавоб Сиз йўллаган почта ёки электрон манзилга юборилади.
- Интернет – қабулга савол йўллашдан олдин “кўп бериладиган савол” бўлимини кўришингизни таклиф этамиз. Шу ердан Сизни қизиқтирган маълумотларни тезда топишингиз мумкин.
- Ҳар бир мурожаатни батафсил ўрганиш учун Сиздан рўйхатга олиш бўлимини, саволларни шакллантириш ва таклифларни аниқ ва тўғри тўлдириш керак бўлади. Мурожаатга жавоб ариза муаллифининг манзилига юборилади.
Агар Сиз юқорида кўрсатилган қоидалардан қониқиш хосил қилсангиз ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)га мурожаат этишни хохласангиз “Мен мурожаатларни юбориш қоидаларини қабул қиламан” ва “Давом эт” бўлимини босинг.