Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Aug 2019

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясининг ёпилиши инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги инсонпарвар қадам бўлди. Ушбу муҳим сиёсий воқеа жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жойлашган «Жаслиқ» колониясида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир қилган ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар сақланиб келинган. Вакил илгари ушбу колонияга ташриф буюрган эди. Мазкур жазони ижро этиш муассасаси нафақат мамлакат фуқаролари орасида, балки халқаро ташкилотлар орасида ҳам салбий ном қозонган. Омбудсман номига фуқаролардан, шу жумладан, маҳбуслар ва уларнинг қариндошларидан, шунингдек, хорижий мамлакатлардан келиб тушган мурожаатлар бунинг тасдиғидир. Уларнинг мурожаатларида Жазони ижро этиш колониясининг ёпилиши зарурлиги тўғрисида чақириқлар бўлган. Бунга сабаб қилиб, маҳкумлар сақланаётган мураккаб шароитлар уларнинг соғлиги, руҳий ва жисмоний ҳолатига жиддий таъсир кўрсатганлиги айтиб ўтилган.

Турли халқаро тадбирларда ҳам «Жаслиқ» колониясини ёпиш тўғрисида бир неча бор чақириқлар бўлган. Хорижлик экспертлар маҳкумлар ва ушлаб турилганларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва                         қадр-қимматини ҳурмат қилиш муҳимлиги тўғрисида таклифлар билан чиқишган.

Бизнинг фикримизча, ушбу чоралар маҳбусларни сақлаш шароитларини янада яхшилаш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий реабилитация самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 157
Created with Snap
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech