Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Aug 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 январдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси негизида Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари ҳузурида Пробация хизмати тузилди. 

Ушбу қарорга мувофиқ Пробация бўлинмаларига қуйидаги вазифалар юкланди:

- озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар самарали ижро этилишини ва давлат органлари ҳамда идоралари, шунингдек жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

- шартли ҳукм қилинганларнинг ва шартли равишда муддатидан олдин озод этилган шахсларнинг хулқини назорат қилиш;

- назорат остидаги контингентни, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларни жамиятга мослаштириш ва ишга жойлаштиришда ҳар томонлама амалий кўмак бериш, уларни касбга тайёрлаш бўйича тадбирлар ташкил этиш;

- такроран жиноят содир этиш хавфларини аниқлаш, таъсир кўрсатишнинг профилактик чораларини кўриш ва назорат остидаги шахсларнинг ижтимоий-психологик портретларини яратиш орқали шахсларни ўрганиш.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан “Халқаро қамоқхона ислоҳоти” Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда пробация бўйича тренинглар ташкил этилди.

Тадбирлар 26-28 август кунлари мамлакатимизнинг тўртта ҳудудида – Самарқанд, Жиззах, Гулистон ва Тошкентда ўтказилмоқда. Уларда Вакил Котибияти, прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари иштирок этмоқда.

Тренинглар пробация хизмати ходимларига янги институт концепциясини, турларини, мақсадларини ўрганиш имконини беради. Халқаро ҳужжатларни ва хорижий тажрибани ўрганиш тадбирларнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Семинарларнинг асосий вазифаси – озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм этилганларни, шу жумладан шартли равишда ҳукм этилганларни қайта тарбиялаш соҳасидаги, шунингдек улар ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга оид ишларнинг самарадорлигини оширишдир.

Тренингларни ўтказиш учун халқаро экспертлар таклиф этилган.

Тренинглар якуни бўйича иштирокчиларга сертификатлар топширилди.IMG_3155.JPGIMG_3395.JPGIMG_3714.JPGIMG_3442.JPG

Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 82
Created with Snap
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech