Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Jun 2019

1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Мухаммадиев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари билан ҳамкорликда Зангиота туманидаги вояга етмаганлар учун тарбия колониясига ташриф буюрди.

Меҳмонлар ёшларни байрам билан табрикладилар. Тарбияланувчиларга мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор ва ғамхўрлик, бу борадаги ислоҳатлар тўғрисида сўзлаб берилди.

«Эртага оилангиз, дўстларингиз даврасига қайтиб борасиз. Муҳими кейинги тақдирингиз қандай бўлишида. Кўп нарса айнан ўзингизга боғлиқ. Давлат ва жамият сизнинг ҳуқуқларингиз ва қонуний манфаатларингизни ҳимоя қилишда сизга ёрдам ва ғамхўрлик қилишга тайёр», деб таъкидлаб ўтди У.Мухаммадиев.

Мамлакат Президенти томонидан илгари сурилаётган бешта ташаббус доирасида тарбияланувчиларга китоб ва спорт анжомлари тақдим этилди.

Шунингдек, вакил тарбияланувчиларнинг яшаш шароитлари билан танишди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 234
Created with Snap
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech