Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Apr 2019

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида жойлашган арзон кўп квартирали уйлардаги хонадонлар аҳолисининг улар яшаётган уй-жойлар нархининг ошиши юзасидан норозилигига сабаб бўлган ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, 2019 йил 4 апрел куни мазкур туманнинг (массив 5А) 27-уйида яшовчи 32 нафар фуқаронинг Омбудсманга ёзган жамоавий мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Унда фуқаролар МЧЖ «O’zshahar qurilish invest» томонидан қабул қилинган турар жой майдонининг бир квадрат метри нархини 2,841 дан 3,981 млн. сўмгача ошириш тўғрисидаги қарорга норозилик билдиришган.

2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ва 2017 йил 23 октябрдаги қарорлари ижросини батафсил ўрганиш ҳам Вакил мақсадларидан биридир.

Ушбу жараёнда Омбудсман ва унинг вакиллари мурожаат қилган фуқаролар, тегишли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимият органлари, қурилиш ташкилотлари ва тижорат банкларининг мансабдор шахслари билан шахсий учрашувлар ташкил этади. Шу билан бирга, фуқароларга турар жойни топшириш билан боғлиқ шартномавий-ҳуқуқий базанинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлигини ўрганиш ҳам режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур масала юзасидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишида Тошкент шаҳар ҳокимиятида ташкил этилган тезкор ишчи гуруҳ таркибида Омбудсманнинг иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга.

Ўрганиш натижаларига кўра, қонунчиликда кафолатланган фуқароларнинг ҳуқуқларини сўзсиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

Омбудсманга мурожаат қилган фуқароларга мазкур масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича мунтазам равишда маълумот бериб борилади.

Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 380
Created with Snap
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech