Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Jan 2020

2020 йил 3 январь куни Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида (аёлларга мўлжалланган) янги йил тадбири ўтказилди.

Байрам тадбири, ушбу муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумаларнинг Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи фарзандлари учун ташкил этилди. Болалар учун эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар тақдим этилди ҳамда уларга янги йил совғалари улашилди.

Мазкур тадбир, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) ҳамда 21-сонли жазони ижро этиш муассасаси раҳбарияти ҳамкорлигида Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кўмагида ташкил этилди.

 

IMG_1623.JPG


IMG_1625.JPG


IMG_1640.JPG

IMG_1642.JPG
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 217
Created with Snap
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech