Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
«Омбудсман мактаби» лойиҳаси доирасида Намангандаги фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди
2022 йилнинг 23 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Наманган вилояти Касаба уюшмалари Федерациясида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида ўтказилган йиғилишда Наманган вилоят ҳокимлиги, маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят Адлия бошқармаси, Марказий банки, Наманган вилояти Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банки бошқармаси, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят Ногиронлар ассоциацияси, Ҳунарманд уюшмаси, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, ННТМА Наманган вилоят худудий бошқармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши, Вилоят ҳокимлигининг Диний масалалар бўйича котибият вакиллари аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида, хусусан кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари тўғрисида кейинги йилларда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, меҳнатга, ижтимоий-иқтисодий масалаларга ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишида жамоатчилик назоратини амалга ошириш, бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни масалаларига алоҳида тўхталинди.

Қайд этиш лозимки, ушбу мавзулар Омбудсманга юборилаётган фуқаролар мурожаатлари таҳлили асосида танланган.

“Омбудсман мактаби” лойиҳасини амалга оширишдан мақсад –аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишдан иборат.

Тадбирда сўз олган, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Ж.Валиев келгусида “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказиладиган тадбирларда кўтарилиши керак бўлган мавзулар бўйича иштирокчилар фикрларини ўрганди. Шу билан бирга Омбудсман институтига мурожаат юбориш усулларига тўхталди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати