Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ўтказилди
2022 йилнинг 5-6 сентябрь куни Польшанинг Варшава шаҳрида ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ўтказилди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) томонидан ташкил этилган мазкур учрашувда 60 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарлари, уларга ёрдам кўрсатувчи ҳукуматлараро ташкилот вакиллари ҳамда соҳага оид миллий институтлар тармоқлари вакиллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан буён Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Олий даражадаги учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам қатнашди ва иштирокчиларни инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси билан таништирди.

Шунингдек, Омбудсман фаолиятини такомиллаштиришга оид ислоҳотлар ва унинг парламент билан ҳамкорлиги йўналишида амалга оширилган ишларга тўхталинди.

Тадбир жараёнида иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича барқарор миллий институтларни ўрганиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича ДИИҲБ томонидан ишлаб чиқилган қўлланмадан фойдаланиш бўйича хабардорликни ошириш, илғор хорижий тажриба ва амалиётларни ўрганиш, таҳдид остида бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича тавсияларни аниқлаш юзасидан маълумотлар берилди.

Омбудсман Польшанинг Варшава шаҳрига қилган хизмат ташрифи доирасида “Жинсий ва гендерга асосланган зўравонлик муаммосини қамоқда сақлаш мониторингига интеграция қилиш” мавзусидаги минтақавий тренингда ҳам иштирок этади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати