Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистондаги намойишларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳар томонлама ўрганилмоқда
20 август куни Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон ҳудудидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб-чиққан  автотранспорт воситалари  хусусида  ҚР Божхона ходими билан учрашишди.

Мулоқот давомида сўнгги ойларда мамлакат ҳудудида хорижий давлатлардан  келган шахслар ва олиб кирилган товар ҳамда бошқа ҳом-ашё маҳсулотлари бўйича статистик маълумотлар таҳлил қилинди.

Қорақалпоғистондаги маъданий марказлар раҳбарлари билан учрашув хам ташкил этилди

Шунингдек, Комиссия штабига келган мурожаатчилар  ҳам қабул қилинди. Фуқаролар томонидан уларнинг Комиссияга қилган аввалги мурожаатлари асосида фарзандларининг қаерда сақланаётгани ҳақида маълумот тақдим қилингани айтилди. Баъзи мурожаатчилар фарзандлари билан телефон орқали суҳбатлашганларини ҳам билдиришди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати