Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ташаббуси билан Навоий вилоятидаги маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда прокуратура, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида жорий йилинг ўтган даври мобайнида Навоий худудида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида сайёр қабуллар ташкил этилган эди.

Қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосини тиббий кўрик билан боғлиқ масалалар ташкил этганлиги боис, жорий йилнинг 1-5 август кунлари жазони ижро этиш муассасаларида тор доирадаги мутахассислар иштирокида маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

5 кун давомида Навоий вилоятидаги 4, 5, 11, 12 -сонли жазони ижро этиш муасасаларида тиббий кўриклар ташкил этилди. Унга 18 нафар тор доирадаги юқори малакага ва тажрибага эга бўлган тиббиёт ходимлари ва 6 хил турдаги кўчма тиббий ускуналар жалб этилди.

Жазони ижро этиш муассасасидаги ҳар бир маҳкум кардиолог, лор, окулист, жаррох, ва бошқа йўналишдаги мутахасислар томонидан кўрикдан ўтказиб, соғлиғини тиклашга доир зарурий тавсиялар берилди.

Тиббий кўриклар якунларига кўра, Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларда сақланаётган маҳкумлар тор доирадаги мутахассислар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати