Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Намандаги минтақавий вакили кўмаги билан истеъмолчининг мурожаати ҳал этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига Уйчи туманида яшовчи фуқаро Р.И. истеъмолчи ҳуқуқлари бузилганлиги бўйича мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат Наманган вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганилганда мурожаатчи Р.И. 2022 йилнинг 7 январида “УзавтомоторсАЖдан 78.283.000 сўмга “Дамас” автомашинаси сотиб олиш бўйича тузилган шартнома асосида “Чуставтотеххизмат НМЧЖ етказиб берилгани, лекин машинада нуқсон борлиги аниқланган.

Фуқаро Р.И.нинг мазкур камчилик бўйича тегишли мутасади ташкилотларга қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилган.

Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили назоратига олиниши натижасида фуқаронинг нуқсони бор “Дамас” русумли автомашинаси 26 май куни янгисига алмаштириб берилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати