Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги манзил-колониясида маҳкумларга қанча иш ҳақи тўланади?
2022 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов томонидан Вилоятдаги 40-сонли манзил-колониясида Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини олдини олиш юзасидан мониторинг ўтказилди.

40-сонли манзил-колонияси Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Чортоқ МФЙда жойлашган. Колониянинг сиғими 300 нафар маҳкумга мўлжалланган.

Жорий кунда манзил-колонияда 430 нафар маҳкум жазо муддатини ўтаб келмоқда, уларнинг барчаси эркак маҳкумлардир. Вояга етмаган ва аёл маҳкумлар мавжуд эмас.

Мониторинг ўтказилган кунда маҳкумларнинг 117 нафари манзил-колониянинг хўжалик ва ободонлаштириш ишларига жалб этилгани, 304 нафар маҳкум эса манзил-колонияси билан шартнома қилган 8 та объектларда меҳнат қилаётгани ва 6 нафар маҳкум ҳудудий касалхоналарда даволанаётгани аниқланди.

Манзил-колонияда бемор маҳкумлар даволаниши учун амбулатория ташкил этилган, бир нафар олий маълумотли врач ва бир нафар эркин ёлланган ўрта-махсус тиббий маълумотли фуқаро ишламоқда.

Амбулаторияда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун 24 турдаги дори-дармон ва тиббий воситалар мавжуд бўлиб, яроқлилик муддати ўтган тиббий буюмлар ёки дори-дармонлар аниқланмади. Амбулатория антисептик воситалар билан таъминланган.

Мониторингда маҳкумларга ётиш учун кроватлар, кўрпа-тўшак, ёстиқ ва чойшаблар берилгани маълум бўлди. Манзил-колония бошлиғига маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 84-моддаси 2-қисмида белгиланган норма талаблари асосида ётоқхона ажратишга алоҳида эътибор каратиш тавсия этилди.

Маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ўрганилганда, манзил-колония қошида ташкил этилган паррандачилик ва чорвачилик корхоналари кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, 2022 йил учун 40-сон манзил колониясида тикув цехи биноси қуриб битказилгани ва ушбу цехда 100 нафар маҳкум учун иш ўрни режалаштирилгани ҳақида маълумот берилди.

Аниқланишича, шартнома объектларига меҳнатга жалб қилинган маҳкумларни ойлик иш ҳақилари 700 000 сўмдан 900 000 сўмгача, хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумлар 250 000 сўмдан 350 000 сўмгача иш ҳақи олади. Маҳкумлар билан суҳбатлашилганда иш ҳақини ўз вақтида олаётганликлари ва бу борада муаммолар йўқлигини билдиришди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати