Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумлар касалхонасидаги фуқаролар қабулхонаси ҳақидаги хабарга расмий муносабат  
Жорий йилнинг 1 декабрь куни ижтимоий тармоқларда 17 ноябрь куни 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада учрашувга келган фуқаролар учун етарли шароитлар яратилмагани, хусусан, ҳожатхоналарнинг ёпиқ ҳолатда экани бўйича хабар тарқалди.

Мазкур хабар Омбудсман томонидан ўрганилганда, фуқаролар учун ташқи ҳудуддаги ҳожатхоналар душанба кунидан шанба кунига қадар соат 09:00 дан 17:00 га қадар очиқ ҳолатда бўлиши ва тушлик вақтида соат 13:00дан 14:00га қадар у ерда тозалаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилгани аниқланди.

Фақатгина ҳафтанинг якшанба кунлари йўқлов, посилка, бандероллар қабул қилинмаслиги ҳамда учрашувлар расмийлаштирилмаганлиги сабабли улар ёпиқ ҳолатда бўлади.

Шунингдек, касалхона бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, касалхона бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда бош шифокорлар томонидан кунлик фуқароларни қабул қилиш жадвали тузилган. Унга кўра,

Душанба куни – Касалхона бошлиғи подполковник М.М.Ашурметов;
Сешанба куни – Касалхона бошлиғининг ўринбосари подполковник Д.У.Нормухамедов;     
Чоршанба куни – Бош шифокор майор А.И.Файзиев;
Пайшанба куни – Касалхона бошлиғининг ўринбосари подполковник Д.Н.Абдуллаев;
Жума куни – Бош шифокор ўринбосари майор М.Садиров;
Шанба куни – Касалхона бошлиғининг ўринбосари подполковник Ф.З.Наджимов.   
 

Ҳозирда касалхонадаги фуқаролар қабулхонасига келганлар жадвал асосида қабул қилинмоқда ва улар учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати