Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда маҳбус Александр Трофимовга нисбатан 1-сон тергов ҳибсхонасида, яъни “Тоштурма”да куч ишлатилиб, қийноққа солингани ва мазкур ҳолат бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилинганига қарамай, ҳеч қандай чора кўрилмаётгани ҳақида хабар тарқатилди.

Ушбу ҳолат ўрганилганда, маҳбус А.Трофимов ёки унинг яқинлари томонидан қийноқ ҳолатларининг мавжудлиги юзасидан Омбудсманга ҳеч қандай ариза келиб тушмагани маълум бўлди.

Омбудсманга тақдим этилган маълумотларга кўра, муқаддам судланган маҳбус А.Трофимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва жорий йилнинг 11 май куни 1-сон тергов ҳибсхонасига олиб келинган.

Ҳозирда маҳбус А.Трофимовнинг тергов жараёнида қийноққа солинганилиги ҳолати Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) назоратига олиниб, Бош прокуратурага мурожаат қилинди.

Ушбу вазиятга ойдинлик киритилгач, якуний натижа бўйича ОАВга батафсил маълумот тақдим этилади.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати